Россия ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова ўзининг “фейсбук”даги саҳифасида агар Россия Туркиянинг ИШИД билан алоқаси борлигини исботласа, мамлакат ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушўғлини истеъфо бериши ҳақидаги хабарга ўз изоҳини қолдирди.

“Буни Туркия Россия самолётини уриб туширишдан олдин амалга ошириш лозим эди. ИШИД билан алоқадорлик учун истеъфо берилмайди, қамоққа кетилади”, - деб ёзган у.

Туркия ТИВ раҳбари Анқара ва ИШИД алоқадорлиги исботланса истеъфога чиқишини билдирди