Россия пойтахти Москва шаҳридаги марказий универмаг миналаштирилгани ҳақидаги маълумот ўз тасдиғини топмади. Бу ҳақда марказий универмаг матбуот хизмати хабар бермоқда.

«18 май куни Москва шаҳрида марказий универмаг очилишида полиция ходимларига теракт содир этилиши эҳтимоли тўғрисидаги маълумот келиб тушган ва одамлар эвакуация қилинган», — дейилади маълумотда.

Маълум қилинишича, Тошкент вақти билан 13:30 да полиция ходимлари ва кинологлар ўз ишларини якунлашган, универмагнинг барча қаватлари кўздан кечирилган ва ходимлар ўз иш жойларига қайтишган.
Айни дамда универмаг одатий тизимда ишламоқда.