«Манчестер Юнайтед» жамоаси сардори Уэйн Руни АПЛнинг 38-турида «Борнмут»га қарши кечган ўйинда урган голи «Олд Траффорд» стадионидаги 100-си бўлди. 

Руни АПЛ таъсис этилганидан буён «Олд Траффорд» стадионида энг кўп гол урган футболчи бўлди. 1992 йилдан буён «Манчестер Юнайтед» майдонида 1005та гол урилган бўлса, шулардан 100таси Рунига тегишли.

Бу натижа орқали, Руни АПЛда бир стадионда 100тадан ортиқ гол урган иккинчи футболчи бўлди.

Бу борадаги энг яхши натижа «Арсенал»нинг собиқ футболчиси Тьерри Анрига тегишли. У «Ҳайбери» ўйингоҳидаги учрашувларда 114та гол урган.