Самарқанд шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини жетонлар орқали тўлаш жорий қилинди. Бу ҳақида «Самаркандский вестник» нашри хабар берган.

Шаҳарда жетонларни сотувчи кассалар ўрнатилган. Касса якшанбадан ташқари ҳар куни ишлайди.

Нашрнинг касса ходимлари сўзига таяниб хабар беришича, жетонлардан фойдаланиш йўловчилар ўртасида оммалашиб кетган.

Самарқанд вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Самарқандда жетонларни жамоат транспортлари учун йўл ҳақи тўлашнинг бир воситаси сифатида жорий қилиш бўйича қарорни 20 апрель куни имзолаган эди. 

Тошкентда йўл усти жамоат транспортларида йўл ҳақи тўлови учун жетонлардан фойдаланиш 2013 йилнинг 1 мартидан жорий қилинган.