Шу ойнинг бошида  фойдаланувчи кўраётган барча нарсани тасвирга олувчи камерага эга Sony компаниясининг контакт линзалари патенти тармоқда тарқалган эди. Бу қурилма япон гигантининг тақиладиган гаджетлар устида ишлаётган ягона лойиҳаси эмасга ўхшайди. Американинг патентлар ва маҳсулот белгиларини рўйхатдан ўтказиш агентлиги Sony компаниясининг янги патентида смартфон ва бошқа қурилмаларни бошқара олиш имкониятига эга тақиладиган гаджет тасвирланганини эълон қилди.

Девайс узук шаклида ясалган. Фойдаланувчи уни бармоғига тақиш орқали имо-ишоралар ёрдамида техникаларни бошқара олади. 
Узук имкониятлари ҳақида тўлиқ маълумотлар кўрсатилмаган, лекин  суратдан шу нарса маълумки, бармоқдаги узук телевизор экранидаги  курсорни бошқариш учун ишлатилмоқда.

Таърифга мувофиқ, аксессуар ичида унинг жойлашинуви ва ҳаракатини назорат қилувчи сенсор ўрнатилган. Патентда қайд этилишича, узук ёрдамида қуйидаги расмда тасвирланган электрон қурилмалар гуруҳини бирданига бошқариш мумкин.

Sony бу каби қурилма яратишга қизиқиш билдирган электрон бозордаги ягона компания эмас. Ҳозирги кунда “ақлли” узукларни кўплаб прототиплари тақдим этилган, бироқ сотиш учун тайёр маҳсулотлар ҳанузгача мавжуд эмас.