Халқаро Қизил хоч ҳамжамиятининг маълум қилишича, Шри-Ланкада содир бўлган кўчки оқибатида ўн уч киши ҳалок бўлган.

"Айни дамда кўчки остидан ўн уч нафар кишининг жасади олиб чиқилган ", — дейилади ташкилот берган маълумотда.

18 май тонгида Кегалле округида жойлашган қишлоқлардан бирида кўчки содир бўлиб, бир қанча турар-жой бинолари унинг остида қолди. Фалокат юз берган жой бутунлай кўчки остида қолгани боис, унинг остида қолганлар ҳисоби аниқ эмас. Дастлабки маълумотларга кўра, кўчки остидан 180 нафар кишини олиб чиқишга муваффақ бўлинган, яна 200 оилани қидириш ишлари олиб борилмоқда.