Интернетда Болтиқ денгизида USS Donald Cook эсминеци устидан Россиянинг самолётлари учганининг янги видеоёзуви пайдо бўлди, деб ёзмоқда The Virginian Pilot. Видео эсминецнинг ўзидан олинган.

Таъкидланишича, видеода Су-24 самолётларининг кема устидан учиб ўтгани тасвирланган. Воқеалар 11 ва 12 апрелда содир бўлган.
Аввалроқ ҳам Россиянинг Су-24 самолётлари эсминец устидан учиб ўтгани видеолари пайдо бўлганди.