Термиз шаҳрида “Тинчлик-осойишталик барча ютуқларимиз асоси” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Жамият 18 Май 2016 4679

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан 2016 йил 14 май куни Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Тинчлик-осойишталик барча ютуқларимиз асоси” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда вилоятдаги касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган 400 дан зиёд ёшлар иштирок этишди.
Тадбир аввалида юртбошимизнинг хотира ва қадрлаш куни муносабати билан оммавий ахборот воситалари ходимлари билан бўлган суҳбати ҳамда хотира майдонида ўтказилган маросим тавсилотларига бағишланган махсус репортаж намойиш этилди.

Айниқса, юртбошимизнинг “Тарих – бу хотира дегани, ўтган аждодларнинг шонли ишлари, қаҳрамонликларини эслаш, ўтмиш воқеаларидан тўғри хулоса чиқариб яшаш деганидир”, дея ёшларимизга юртимиз тарихи, бой маънавий мерос қолдирган аждодларимиз ўтмишини ўрганиш билан боғлиқ берган насиҳатлари уларнинг қалбидаги ватанпарварлик туйғуларини яна бир бор мавжлантириб юборди.
Маълумотларга қараганда инсоният яралгандан буён ўн тўрт мингдан зиёд турли урушлар ва жангларни бошидан кечирган. Кўрингки, бор-йўғи 300 йилгина осойишта кунларда яшаш бахтига мушарраф бўлган. Энди кўзолдингизга ўғлини, турмуш ўртоғини, отасини, укасини, умуман олганда яқин кишисини йўқотган инсоннни келтириб кўринг. Ахир, барча мавжуд одлардан кўра аъло, мукаррам қилиб яратилган инсон боласи бахтли ҳаёт кечириш учун дунёга келадику! Ахир, бирор бир она фарзандини дунёга келтирган вақти унинг қўнхўр бўлиб ўсиши ёки бемаъни жангларда ҳалок бўлишини истамайдику!

Фарзанднинг ёруғ дунёга келишига сабабчи бўлган инсон аввало митти юрак соҳибининг камолга этишини, Ватани ва халқи учун хизмат қилишини истайди. Азалдан болам, деб яшайдиган ва унинг бахтли ҳаёт кечириши учун элиб-югурадиган халқимиз учун ҳам тинчлик олий неъмат. Айниқса, дунё бир лаҳзада неча бора чайқалиб, инсоният бошига терроризм, экстремизм ҳамда бошқа ўнлаб бало-қазолар ёғилиб турган бир вақтда.

Юртбошимиз дунёда катта – катта нотинчликлар содир этилиб турган манашундай мураккаб бир вазиятда ёшларнинг ўз дунёқараши, нуқтаъий назари ва фаол фуқаролик позитсияга эга бўлиши лозимлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтганлар ва хотира майдонидаги интервьюсида эртанги кун эгаларига катта ишонч билдириб қўйидагиларни таъкидлаб ўтганлар:

“Мен ёш авлодимизга, менинг болаларимга қарата бўш келманглар, эртанги кун бизники, марра бизники, деб бежиз, асоссиз айтмайман. Бунинг чуқур маъно-мазмуни шундаки, вақт, йиллар ўтиши билан бизнинг сафимизни ким тўлдирмоқда? Аввало, замонавий билим ва касб-ҳунарларга эга бўлган, янгича, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимизнинг эртанги куни учун масъулиятни ўз зиммасига олишга, ўзини намойиш этишга қодир бўлган навқирон ўғил-қизларимиз. Кўзлари ёниб турган бундай ёшларимизни яна қаерда – қайси давлат, қайси юртда топиш мумкин”

Шу кунги тадбирга таклиф этилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар бўйича Қўмита раиси Ортиқали Юсупов, Республика Миллий ғоя ва мафкура илмий амалий маркази раҳбари Абдуҳалил Мавруловлар юртимиздаги тинчлик ва хотиржамлик, осойишталигимизга шукрона айтиб, мамлакатимизнинг янада равнақ топишида ёшлар ҳал қилувчи куч эканлигини эътироф этишди. Дунё миқёсида глобаллик тус олаётган одам савдоси, диний экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари ҳақида тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, юртбошимизнинг хотира майдонидаги чиқишлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари билан бўлган суҳбат мазмун – моҳияти ҳақида ёшлар билан суҳбатлашишди. 

Айниқса, доруломон кунларимиз учун жон фидо қилган аждодларимизнинг кўрсатган қаҳрамонликлари, уларнинг бизга қолдирган бой маънавий мерослари, шунингдек, дунё афгораммосини ташвишга солиб келаётган муаммолар ҳақида айтган сўзларининг бугунги глобаллашган даврда қанчалар аҳамиятли эканлиги эътироф этилди.

Шунингдек, ёшларга кечаги кундан хулоса чиқариб, бугунги осойишта ва ҳур замон учун шукрона айтиб, эртанги куни учун аниқ режалар тузиб яшаш лозим эканлиги таъкидланди. Дарҳақиқат, юртбошимиз байрам муносабати билан оммавий ахборот воситалари ходимларига берган интервюларида “Тарихини билмаган одам-йўлидан адашади”, деган пурмаъно, ҳикматли сўзларни айтиб ўтган эдилар. Зотан, истиқлолдан олдин бўсағасигача пахта экиб, қиз узатганида қизининг сепига бирдона кўрпа қўшолмаган, томининг устига қадар пахта экиб, отасини сўнгги манзилга кузатар чоғи кафанлик тополмаган халқимиз эркнинг, озодликнинг қадрини яхши билади. Букунлар қора бўлсада тарих. Мана шу тарихни ҳам унутмайди ва келажак авлоднинг бахтиёр турмуш кечириши, тенглар ичра тенг бўлиб юриши учун бор куч-ғайратини сафарбар этади. Тадбирда шу мавзуда ҳам сўз борди ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Берилган маълимотларга қараганда бундай тарғибот тадбирлари вилоятнинг бошқа туманларида ҳам давом эттирилмоқда.

Шерзод Сатторов.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар