Ўз вақтида машҳур бўлган "Тетрис" ўйини ҳақидаги "Tetris The Movie" фильмини суратга олиш ишлари 2017 йилда бошланади. Бу ҳақда фильм ҳампродюсери Лоурэнс Касанофф маълум қилди, деб хабар бермоқда Deadline. 

Фильмнинг суратга олинишида хитойлик миллиардер Бруно Ву иштирок этмоқда. Фильм учта қисмдан иборат трилогиянинг биринчиси бўлади ва Threshold Global Studios студиясининг илк лойиҳаси бўлади. Унда хитойлик ва америкалик актёрлар суратга тушадилар. Фильм бюджети 80 млн долларни ташкил қилади.

"Тетрис"ни экранлаштириш ҳақида илк бор 2014 йилда маълум бўлганди. Ўшанда Касанофф геометрик шаклларни териш ҳақидаги ўйиннинг ўзини эмас, балки илмий-фантастик триллерни суратга олишни режалаштираётганини айтганди.

"Тетрис" ўйини Собиқ иттифоқда 1984 йилда "Электроника-60" компьютерида дастурчи Алексей Пажитнов томонидан яратилганди.