Тошкент марказида жойлашган "Shedevr" савдо маркази такроран ишга тушади. Бу ҳақда савдо марказининг Facebook’даги расмий саҳифасида маълум қилинган.

"Яқин кунларда Shedevr савдо маркази ишга тушади. Сўнгги янгиликлардан бохабар бўлиш учун бизни кузатиб боринг", – дейилади хабарда.

Савдо маркази очилишининг аниқ санаси айтилмаган.

Shedevr савдо маркази Навоий кўчасида 2011 йилнинг декабрида очилганди. Қисқа вақт ичида шаҳар аҳолиси ўртасида танилиб кетган савдо маркази ички муаммолари туфайли 2013 йилнинг бошида вақтинчалик ёпилганди.