2016 йилнинг 20-22 май кунлари Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари томонидан Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига, Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишига тайёргарлик жараёни ҳамда ташкилотга Ўзбекистон раислиги кун тартибининг бошқа масалалари муҳокама қилинади.