Туркияда КИП жангарилари томонидан содир этилган портлаш туфайли 4 ҳарбий ҳалок бўлди

Жаҳон 18 Май 2016 2704

Туркиянинг жануби-шарқидаги Хаккари вилоятида жойлашган Шемденли туманида содир этилган портлаш туфайли 4 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган. Hurriyet нашрининг ҳарбий манбага асосланиб хабар қилишича, бу теракт Курдистон ишчилар партияси (КИП) томонидан амалга оширилган.

Қўлда тайёрланган портловчи қурилма ҳарбий транспорт ўтаётган вақтда йўл четида ҳаракатга келтирилган. Ҳодиса ҳудудида курдлар томонидан ўрнатилган миналарни бартараф этиш амалиёти ўтказилаётган бўлган.

Туркия ҳукумати ва КИП ўртасидаги низолар янгиланганидан буён бўлиб ўтган тўқнашувлар ва терактлар туфайли 450 нафардан ортиқ туркиялик ҳарбийлар ва полициячилар ҳалок бўлган. Туркия бош штаби маълумотига кўра, ўтган вақт ичида 4500дан ортиқ курд жангариси йўқ қилинган. Шу билан бир вақтда, курдларнинг халқ демократик партияси ҳалок бўлганлар орасида юзлаб тинч аҳоли вакиллари борлигини иддао қилган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар