«Ювентус» клуби ҳужумчиси Пауло Дибала Мадриднинг «Реал» жамоаси трансферининг асосий мақсади бўлиб турибди.

Tuttosport нашрининг маълумотига кўра, «Реал» аргентиналик истеъдод учун тахминан 70-80 миллон евро таклиф қилган, бироқ «Ювентус» бу таклифни рад этган.

Манбада айтилишича, Дибаланинг ўзи Туринда қолишни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Ювентус» ўтган ёзда Дибалани 32 миллион еврога «Палермо»дан сотиб олганди.