Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси делегацияси Хитойга ташриф буюрди

Ўзбекистон 18 Май 2016 4764

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Ш. Матиев раҳбарлигидаги Бош прокуратура делегациясининг Хитой Халқ Республикасига тажриба алмашиш доирасида ташрифи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Республика Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар бермоқда.

ХХР Олий халқ прокуратурасида Бош прокурор Цао Цзяньмин жаноблари билан бўлган учрашувда икки мамлакат прокуратура органларининг фаолиятига доир долзарб масалалар, шунингдек, идоралараро ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Хитой суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, шу жумладан, прокуратура фаолиятини такомиллаштириш, прокурорлар мустақиллигининг кафолатларини ошириш ва уларни ихтисослаштириш борасида қилинаётган ишлар билан таништирилди.

ХХР Бош прокурори ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш масаласига алоҳида тўхталиб, Хитой прокуратура органларида сўнгги йилларда АКТнинг фаол ривожланиши фаолият очиқлигини таъминлаш, таҳлил самарадорлигини ошириш, жиноят ишлари бўйича тергов ва айблов салоҳиятини яхшилашга ёрдам бериб, ҳар бир прокурорнинг фаолиятини муҳим кўрсаткичлар асосида тўғри баҳолашга имкон яратганини таъкидлаб ўтди.

Делегациянинг Хитой Халқ Республикасига ташрифи давомида Пекин ва Шандунь провинцияси прокуратураларида ҳам учрашувлар ўтказилиб, операцион (ситуацион) марказ, Прокурорлар Давлат институтининг Шандунь филиали, шунингдек, Шандунь провинцияси прокуратурасининг Криминалистик экспертиза маркази фаолияти билан яқиндан танишилди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28619 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64568 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8022 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 124900 Жамият
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг 60 фоизгача бўлган қисми ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 264 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 712 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Уқубат ва бардош тимсоли. Афғонистонда бугун мустақиллик куни (фотожамланма)
17:20 838 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар