Ўзбекистонлик олим Халқаро Турк академиясининг олтин медали билан тақдирланади

Жамият 18 Май 2016 2524

Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, тарих фанлари доктори, профессор Аҳмадали Асқаров TWESCO - Халқаро Турк академиясининг махсус олтин медали билан тақдирланади. Бу ҳақда TWESCO матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Халқаро Турк академияси шу йилнинг 23-24 май кунлари Остона шаҳрида «Буюк дашт» ижтимоий фанлар Форумини ўтказади.

Илк бора ташкил этиладиган мазкур форумда дунёнинг 20 дан зиёд мамлакатидан давлат ва жамоат вакиллари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дипломатлар ҳамда эксперт-олимлар иштирок этади.

Форум доирасида туркшуносликка, халқлар ўртасидаги ҳамкорликни, маданий алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун ўзбекистонлик олим Аҳмадали Асқаров, таниқли шоир Ўлжас Сулаймонов ҳамда россиялик атоқли туркшунослар Академиянинг махсус олтин медали билан тақдирланадилар.

Кўпроқ янгиликлар