2016 йилнинг 4 ойи давомида хўжалик юритувчи субъектларга алоқадор 1898 та ариза ва шикоятлар кўриб чиқилди

Ўзбекистон 19 Май 2016 2506

2016 йил 19 май куни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан “2016 йил январь-апрель ойларида аҳолини иш билан таъминлаш, меҳнат ва меҳнат ҳуқуқи муҳофазаси ҳамда бошқа масалалар юзасидан Меҳнат вазирлиги томонидан амалга оширилган ишлар” мавзусида видеоселектор кўринишидаги матбуот анжумани ўтказилди. 

2016 йилнинг 4 ойи давомида жами 2212 та, жумладан, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши томонидан тасдиқланган режа асосида 183 та; ваколат доирасида бюджетдан молияланадиган корхоналарга 608 та, ҳуқуқ тартибот идорлари билан ҳамкорликда 508 та ҳамда назорат тартибида ва бошқа масалаларда 875 та текширув ўтказилган. Шу билан бирга жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик юритувчи субъектларига алоқадор 1898 та ариза ва шикоятлари кўриб чиқилган, шундан 985 таси қаноатлантирилган. Мазкур ҳолатлар юзасидан иш берувчи мансабдор шахсларга нисбатан тегишли таъсир чоралари қўллаш орқали 887 та фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган. 

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Давлат меҳнат техник испекторлар томонидан республика бўйича 804 та корхона ва ташкилотларда ўтказилган текширишлар натижасида аниқланган камчиликлар юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган 804 та берилган ёзма кўрсатмаларнинг 750 таси (92,2 фоиз)га корхона ва ташкилотлардан ёзма кўрсатмалар ижроси борасида жавоблар олинган. Меҳнат қонунчилиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоида ва меъёрларига амал қилинмаганлиги учун 681 нафар мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилган. 

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2009 йил 6 мартдаги мажлиснинг 1-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил ўтган давр давомида профилактика ишларини олиб бориш мақсадида 2098 та тадбиркорлик субъектларида бевосита жойларга чиқилиб тушунтириш ишлари олиб борилди ва 566 та семинарлар ўтказилди ва бу семинарларда 12189 нафар тадбиркорлик субъектлари вакиллари қатнашган ҳамда 144  марта оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар уюштирилиб, тегишли тавсиялар берилган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар