21 май куни жаҳондаги энг йирик нефтгаз лойиҳасининг очилиш маросими бўлиб ўтади

Ўзбекистон 19 Май 2016 8470

2016 йил 21 май куни Ўзбекистоннинг жаҳон нефтгаз саноатидаги энг йирик лойиҳаларидан бири  — Устюрт газкимё мажмуаси фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда, Sputnik агентлигига "Ўзбекнефтегаз" миллий холдинг компанияси вакили маълум қилган.

Кимё мажмуасининг расмий очилиш маросимида Корея Республикаси бош вазири Хван Ге Ан ва Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев қатнашиши кутилмоқда. 

"Сурғил газ кони негизидаги Устюрт газкимё мажмуаси Жанубий Кореянинг Коgаs, Lotte Сhemical ва STX Energy компаниялари консорциуми иштирокида барпо этилди. У лойиҳа қувватига чиққач, йилига 4,5 млрд куб метр газни қайта ишлаш имконини беради. Бунинг натижасида 400 минг тонна полиэтилен ва 100 минг тонна полипропилен ишлаб чиқарилади". 

Лойиҳанинг умумий қиймати 3,89 миллиард АҚШ долларидан ортиб кетган. Шундан 1,4 млрд Жанубий Корея компаниялари ва "Ўзбекнефтгаз" ҳиссасига тўғри келади. 2,5 миллиард доллардан ортиқ маблағ эса, етакчи халқаро банклардан жалб этилган кредитлардир. 

Иншоот қурилиши ўтган йилнинг тўртинчи чорагида якунланган эди. Шундан сўнг, ишга туширишга тайёргарлик кўриш ишлари амалга оширилди, мажмуа синаб кўрилди. Илк маҳсулотларни экспорт қилиш ҳам ташкил этилди. 

Устюрт газкимё мажмуасининг ўзига хослиги шундан иборатки, бу ерда фойдаланилган технология табиий газдан 97 фоизгача этан, пропан ва бошқа қиммат маҳсулотларни олиш имконини беради. Таққослаш учун, бугунги кунда МДҲдаги шу каби мажмуаларнинг ўртача фойдали иш коэффициенти 80 фоиздан ошмайди. 

Мажмуада 4 хил полиэтилен гранулалари: J-2200 (инжекцион полиэтилен), MF-5000 (мононить), BL-6200 (шиширилувчи полиэтилен), FL-7000 (пленка) ҳамда яна 4 хил полипропилена J-150 (инжекцион), Y-130 (мононить), B-320 (лист) ва FC-550 (пленка) ишлаб чиқарилади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 41560 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14673 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 92972 Ўзбекистон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 1544 Жаҳон
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 1943 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 5648 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 8490 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 3426 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 8050 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 1370 Технология
Кўпроқ янгиликлар