Афғонистонда Озарбайжоннинг Silk Way авиакомпаниясининг Ан-12 юк самолёти фалокатга учради. Оқибатда самолёт экипажининг 7 аъзоси ҳалок бўлди, 2 нафари оғир жароҳатлар олди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Бу ҳақда хабардор манбаларга иқтибос келтирган ҳолда маҳаллий ОАВ маълум қилди. 

Таъкидланишича, ҳалок бўлганлардан икки нафари Украина фуқароси бўлган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа самолёт Двайер аэропортидан учиб кетаётганда юз берган.