Франция ИИВ ички хавфсизлик бош бошқармасининг баёнот беришича, ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари Франция ҳудудида янги террористик хуружларни амалга оширишга ҳозирлик кўрмоқда, деб хабар қилмоқда AFP агентлиги.

"ИШИД гуруҳи ҳудудимизга киришни қулайлаштириш мақсадида маҳаллий жангчиларини сафарбар этиш билан янги террорчилик актларини содир этишни режалаштираётгани ва Франция яна ғаламислар нишони бўлганидан хабаримиз бор", - дея француз контрразведкаси раҳбари Патрик Кальвар сўзларини келтиради агентлик. 

Унинг сўзларига кўра, Франция ИШИД ва "Ал-Қоида"нинг энг кўп таҳдидига учраётган давлат ҳисобланади. 

Агентликнинг қайд этишича, Франция Миллий йиғилишининг миллий хавфсизлик ва қуролли кучлар комиссияси олдида чиқиш қилган эди. Ҳужжат матни эса, 18 май куни эълон қилинди.