Япония шимолидаги оролда бир ойда 1,5 мингтадан ортиқ зилзила қайд этилди

Жаҳон 19 Май 2016 1955

Япониянинг Кюсю ороли жануби-ғарбий қисмида 14 апрель куни бўлиб ўтган кучли ер ости силкинишларидан сўнг бир ой давомида магнитудаси 1 баллдан ортиқ, инсон ҳис қилиши мумкин бўлган даражадаги 1,5 минг мартадан ортиқ зилзила содир бўлди. Бу ҳақда сейсмологик хизматларни ҳам амалга оширувчи миллий Метеорологик бошқарма маълумотига асосланиб ТАСС хабар қилди. 

Ушбу ҳудудда сейсмологлар кундан кунга тобора камроқ ер ости силкинишларини қайд этаётган бўлсада, юқори сейсмик фаоллик сақланиб қолмоқда. Тахминан 10 минг киши ҳамон эвакуация пунктларида қолмоқда. Чунки уларнинг уйларига жиддий зиён етган ва уларга қайтиш хавфли. 

Кюсю оролида биринчи ер ости силкинишлари серияси 14 апрель куни бошланган. Ўшанда энг кучли зилзила магнитудаси 6,5га етган. Кейинги кун магнитудаси 7,3га етадиган кучлироқ ер силкинишлари содир бўлди. Натижада кўчкилар ва уйларнинг вайрон бўлиши оқибатида 49 киши ҳалок бўлди, 340дан ортиқ киши оғир жароҳат олди. Яна 19 киши эвакуацион пунктларда касалликларнинг оғирлашувидан нобуд бўлди. 

Ҳукумат маълумоти бўйича Кумамато – энг кўп азият чеккан префектура бўйлаб 35 минг бино қисман ёки буткул вайрон бўлган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар