Яқин вақтлар ичида каталонияликлар жамоаси америкаликларнинг спорт либослари ишлаб чиқарувчи компанияси билан шартнома имзолайди.

Мirror нашрининг хабар қилишича, Nike «Барселона» билан йилига 100 миллион евро тўлашни кўзда тутувчи ҳомийлик шартномаси имзолаши кутилмоқда. Бу шартнома имзоланса, шу турдаги энг қимматбаҳо шартномага айланади.

Томонларнинг амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар мўлжалланган. Янги шартнома эса 10 йил муддатга тузилади.

Айни вақтда ҳомийлик шартномасидан энг кўп миқдорда маблағ ишлайдиган жамоа «Манчестер Юнайтед» ҳисобланади. Adidas бу жамоа билан шартномага кўра, 96 миллион евро тўлайди.