EgyptAir ҳалокатга учраган самолёт қолдиқлари топилганини тасдиқлади

Жаҳон 19 Май 2016 6286

EgyptAir Ўрта Ер денгизи ҳудудидан ҳалокатга учраган самолёт қолдиқлари топилганини тасдиқлади. Бу ҳақда EgyptAir авиакомпанияси вице-президенти Аҳмад Одилга асосланиб, CNN хабар тарқатган.

"Биз самолёт қолдиқларини топдик", деган у.

Бундан олдинроқ, Миср вакили ҳалокат тафсилотларини ўрганиш мақсадида ташкил этилган халқаро комиссияга раҳбарлик қилиши маълум бўлганди.

Лайнернинг қолдиқлари Грециянинг Карпатос ороли жанубидан топилди.

Грециянинг қутқарув-қидирув хизматлари лайнер радарлардан ғойиб бўлган ҳудуддан 50 миля нарида, сув юзасида самолётга тегишли деб тахмин қилинаётгани иккита бўлак топиб олган.

Париждан Қоҳирага учаётган самолёт Греция ҳаво ҳудудига киргандан 20 дақиқа ўтиб, радарлардан ғойиб бўлди. MS804 рейси бортида 56 нафар йўловчи (улардан уч нафари бола) ва ўн нафар экипаж аъзоси бор эди.

Миср фуқаролик авиацияси вазирлиги EgyptAir компаниясининг A320 самолёти ҳалокатга учраганини расман тасдиқлаган.

Кўпроқ янгиликлар