Париждаги Эйфел минорасида биринчи маротаба яшашга рухсат берилади, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. Машҳур жойда июнда – Францияда ўтадиган футбол бўйича Европа чемпионати вақтида жойлашиш мумкин бўлади.  

HomeAway компанияси миноранинг биринчи қаватининг бир қисмини апартаментларга айлантиради. У ерда 19 майда бошланадиган танловнинг 4 нафар ғолиби яшайди.

Хонанинг ойналаридан Париж, жумладан Триумфаль арка, Сакре-Кёр базиликаси ва Сена дарёси манзараларини кўриш мумкин бўлади.

HomeAway раҳбари Брайан Шарплз ушбу акцияни "мисли кўрилмаган" деб атади. У меҳмонларга "таътил ҳақида катта хотиралар" кафолатланишини таъкидлаб ўтди.   

Аввалроқ Эйфел минораси TripAdvisor туристик портали версияси бўйича 12 та энг диққатга сазовор жой рўйхатига киргани маълум қилинганди.