Европа 15 млрд долларлик телекоммуникация битимини рад этди

Жаҳон 19 Май 2016 1980

Европа расмийлари Ҳонгконгнинг (Hong Kong) Ҳатчисон компанияси томонидан Британиянинг O2 мобиль операторини харид қилишига рухсат бермади. 

Осиёнинг энг бадавлат кишиларидан бири Ли Ка Шингга қарашли CK Hutchison конгломерати O2 мобиль операторини Буюк Британиядаги ўзига қарашли бошқа 3та мобиль оператор билан бирлаштириб, бозордаги энг йирик алоқа операторини ташкил этмоқчи эди. У, мақсадини амалга ошириши учун ўтган йилнинг март ойида Испаниянинг Telefonica компаниясига 10,25 млрд фунт стерлинг (14,8 млрд доллар) таклиф этганди. 
 
Аммо, мазкур битимни ўрганиб чиққан Европа Комиссияси, келишув рақобатни сусайтириб, истеъмолчилар учун баланд нархлар белгиланишига олиб келиши мумкин, деган хулосага келган. У Европа мобиль алоқа бозоридаги асосий ўйинчиларни 4тадан 3тага қисқартирар эди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 16194 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 12048 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47553 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21655 Ўзбекистон
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 9025 Ўзбекистон
Bugatti АҚШдаги илк мижозига гиперкарини етказиб берди
21 августдаги қуёш тутилиши қачон бошланади
19:10 1523 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 469 Жамият
Анатолий Антонов Россиянинг АҚШдаги элчиси лавозимига тайинланди
19:01 420 Жаҳон
Ҳаётни мураккаблаштирувчи 10 хато
19:00 1539 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар