«Севилья» жамоасининг Европа Лигасида ғолиб бўлиши жамоа ғазнасини камида 21,5 миллион еврога тўлдиради. Финалдаги ғалаба учун «Севилья» 6,5 млн евро ишлаган. Турнир ғолиби сифатида ҳали жамоа ЕЧЛнинг бўлғуси ғолибига қарши УЕФА Суперкубоги учун финалда иштирок этади. Бу учрашувдаги иштирок учун жамоага 3 млн евро берилади.

Кейинги мавсумда «Севилья» ЕЧЛда иштирок этади. Бу турнирнинг гуруҳ босқичидаги 6та учрашув учун жамоа камида 12 млн евро ишлаши мумкин. Шу тариқа, испан жамоаси бу мавсумдаги чемпионлик туфайли жами 21,5 млн еврони кафолатлаган.