Германия ва Хитой иштирокидаги FAW-Volkswagen компанияси шимолий Хитойдаги Тяньцзинь шаҳридаги автомобилсозлик заводини барпо этиш ишларига йирик миқдорда сармоя киритади.

Синьхуа агентлигининг хабар қилишича, йилига 300 минг донагача автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга янги завод лойиҳасини амалга оширишга 19,5 млрд юань (3 млрд доллар) сарфланади. 

"Тяньцзинь заводи 2020 йилга келиб, FAW-Volkswagen’нинг ишлаб чиқариш қувватини йилига 3 млн донагача етказади", -деб баёнот берган Volkswagen’нинг ХХРдаги вакили Йохем Хайцман.

"Volkswagen Хитой автомобиль бозори истиқболларига ишонади", -деган Хайцман.

Айни вақтда, FAW-Volkswagen компанияси Чанчунь, Чэнду, Фошань ва Циндао шаҳарларида ўз ишлаб чиқариш бирлашмаларига эга.