FT: АҚШ тадбиркорлари Клинтонни қўллаб-қувватлайди

Жаҳон 19 Май 2016 2046

Америка бизнеси намоёндалари АҚШ президенти постида республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампдан кўра, АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтонни кўришни исташади. Бу ҳақда ўз тадқиқоти натижаларига таяниб Financial Times нашри хабар қилди. 

Маълум бўлишича, номзодларни қўллаб-қувватлаш Клинтон фойдасига иккига бир нисбатда. Одатда республикачиларни қўллаб-қувватловчи бизнесменларнинг ярми, Клинтонга бир қатор эътирозлари бўлишига қарамай, бу сафар овозларини демократга беришга тайёр. 

Респондентларнинг тўртдан биригина Трампни қўллаб-қувватлашини билдирди. Трамп ўзининг президентлик кампаниясини юритиш давомида бизнес тўғрисида кескин қарашларини бир неча бор билдирган. Масалан, у қатор савдо битимларини бекор қилиш ва импортга жарима тарифларини киритишни таклиф этган. Бизнесменлар унинг корпоратив солиқларни максимал ставкани 39 фоиздан 15 фоизга камайтириш режасинигина қўллаб-қувватламоқда. 

Cisco, General Electric ва Procter & Gamble каби компаниялар манфаатларини ифода этувчи Билл Райнш, Клинтон унинг мижозлари учун камроқ зиён келтиришини билдирди. 

“Салбий сўзлар билан фикримни ифодалашни ёмон кўраман, лекин қолган икки номзод ростдан ҳам даҳшатли”, - деди Райнш Трамп ҳамда Берни Сандерсни назарда тутиб.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34663 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73117 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10765 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137649 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 594 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2267 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1341 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 1669 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар