Хитойлик магнат Англиянинг "Астон Вилла" жамоасини харид қилиш бўйича келишувга эришган.

Маълум қилинишишча, бу орқали Хитойнинг материк қисмида фаолият олиб борувчи тадбиркорлар орасида илк марта мамлакат ҳудудидан ташқаридаги спорт жамоаси сотиб олиниши бўлади.

Бу харид Recon Group гуруҳининг директорлар кенгаши раҳбари Ся Цзяньтон томонидан амалга оширилади.

"Астон Вилла"нинг америкалик хўжайини Рэнди Лернер муваффақиятсиз мавсумдан кейин жамоани сотишга қарор қилган. Жамоа жорий мавсумда АПЛдп 20-ўринни қўлга киритди ва чемпионшипга тушиб кетди.

Ся жамоани 75 млн фунтдан 100 млн фунтгача баҳолаган. Унинг қанча миқдордаги маблағ тўлаши жамоа кейинги мавсумда АПЛга қайтишига боғлиқ бўлади. Агар қайтса, 100 млн, қайтмаса 75 млн фунт маблағ тўланади.

Шунингдек, тадбиркор жамоани кучайтириш учун 30-40 млн фунт сарфлашини айтган. Қолаверса, жамоага тажрибали мураббий жалб этилиши ваъда қилинган.

"Астон Вилла"ни сотиб олишга даъвогарлар орасида ҳонгконглик тадбиркор Карсон Ён номи ҳам келтирилган.

«Астон Вилла» ҳафта охирига қадар 60 млн фунтга сотиб юборилиши мумкин