Италиянинг Неапол шаҳрида 1,8 километрли пицца тайёрланди. Бу ҳақда The Local хабар қилди.

Бу янги жаҳон рекорди ҳисобланади. Аввалги рекорд 2015 йили Миланда ўрнатилган. Унинг узунлиги 1,6 километр эди. 

Янги рекорд пицца учун 2 минг кило ун, 1,6 минг кило помидор, 2 минг кило моцарелла, 200 литр ўсимлик мойи ҳамда 30 кило райҳон ишлатилди. Таомни тайёрлашда бутун дунёдан 250 нафар эксперт иштирок этди. 

Пиццани тахминан 6 соату 11 дақиқа давомида тайёрлашган. Кейин уни бўлакларга бўлиб, турли хайрия ташкилотларига тақдим этишган.