Канадалик Доминик Ҳассон ва Луиза Веронно 1,1 минг мушук қуршовида никоҳдан ўтди. Бу ҳақда CBC хабар қилди.

Маросим АҚШ Калифорния штатидаги Cat House on the Kings мушуклар учун бошпанада бўлиб ўтди. Марказга 24 йил аввал асос солинган. Жониворлар бу ерда катаклардан озод ҳолда сақланади. 

“Биз иккаламиз ҳам жониворларни яхши кўрамиз. Бу унинг яхши инсонлигини исботлайди. Мана, нима учун унга уйланишни истаганман”, - сўзлаб берди Ҳассон рафиқаси ҳақида. 

Ҳассон ва Веронно — ушбу бошпанада турмуш қурган биринчи жуфликка айланди.