Ким Чен Иннинг синглиси турмушга чиққани тўғрисидаги миш-мишлар инкор этилди

Жаҳон 19 Май 2016 4546

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг синглиси Йо Чен турмушга чиққани тўғрисида анча олдинроқ шов-шувга айланган хабарлар рад этилди. Бу ҳақда Ёнхап агентлиги хабар тарқатди. 

Корея Халқ Демократик Республикаси вакили Йо Ченнинг юқори мансабдорнинг ўғлига турмушга чиққани тўғрисидаги гап-сўзлар фақат миш-миш эканини билдирди. 

Бу маълумотни Ким Чен Иннинг отаси Ким Чен Ир қўли остида суши-шеф бўлиб ишлаган Кендзи Фудзимото ҳам тасдиқлади. Унинг айтишича, Йо Чен ўтган ойда ҳам турмушга чиқмаган эди.

Кўпроқ янгиликлар