Клопп: "Ливерпуль" футболчилари "Севилья"нинг биринчи голидан кейин ўзларига бўлган ишончни йўқотишди

Спорт 19 Май 2016 2682

Европа Лигаси финалида "Севилья"дан учралган мағлубиятдан кейин "Ливерпуль" жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп журналистлар билан мулоқот қилди. Унинг айтишича, мерсисайдликлар жамоаси футболчилари "Севилья"нинг биринчи жавоб голидан кейин ўзларига бўлган ишончни йўқотиб қўйишган.

Финал Швейцариянинг Базель шаҳрида, St. Jakob-Park стадионида ўтказилди. "Севилья" биринчи бўлимда Старрижнинг чиройли голини ўтказию юборган бўлсада, иккинчи бўлимда вазиятни ўз томонига оғдира олди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жавоб голлари Кевин Гамейро (46) ва Коке (64, 70) томонидан урилди.

"Ўйиннинг бошланиш қисми менга ёқмади. Кейин гол урдик ва яхши ўйнай бошладик. Танаффусга бир гол устунлиги билан чиқиш яхши. Ҳақиқий муаммолар иккинчи бўлим бошланиши биланоқ рақиб ҳисобни тенглаштирганидан кейин юзага келди.  Менинг футболчиларим жавоб голидан кейин ўзларига бўлган ишончни, ҳужумкор футбол услубига бўлган ишончни йўқотиб қўйишди. Улар фақат ҳимояланиш ҳақида ўйлашди ва асабийлашиб кетма-кет хатоларга йўл қўйишди. Бу шуни кўрсатадики, биз умид қилганимиздек керакли ривожланишга эришмаганмиз. Биз шу руҳда давом этамиз ва ўйинимизни яхшилашга ҳаракат қиламиз.

Худо менинг финалларгача бориб унда фақат ютқазишимни ёзган деб ўйламайман. Ҳаётимда бир неча марта зафар қучганман. Мен бу ерда, "Ливерпуль" мураббийиман.

Яна финалга чиқишимиз учун барча ишни қиламан. Ҳаётда бундан ҳам ёмони бўлиб туради, аммо бу ҳақиқатдан ҳам аламли мағлубият", дейди Клопп.

Мазкур муваффақият "Севилья"нинг УЕФА Кубоги / Европа Лигасидаги бешинчи соврини бўлди. Бунгача жамоа 2006, 2007, 2014 ва 2015 йилларда ғолиб чиққан эди. Жамоа ЕЛ ташкил этилганидан буён шу вақтгача финалга чиқиб бирон марта ютқазмаган.

Клопп эса учинчи финални ютқазмоқда: 2005 йилнинг 30 маймида "Боруссия" билан "Вольфсбург"га қарши Германия кубоги финалида (1:3), 2016 йилнинг 28 февралида "Манчестер Сити"га қарши Англия лигаси кубоги финалида (1:1, пенальтилар сериясида - 1:3).

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30177 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42381 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158911 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45042 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 313 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 924 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 487 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2136 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 194 Спорт
Кўпроқ янгиликлар