Ливияда ИШИД билан тўқнашувлар ва машина портлаши оқибатида 30 дан кўпроқ жангчи ҳалок бўлди

Жаҳон 19 Май 2016 2344

Ливия шимолида ИШИД жангарилари билан тўқнашувлар ва миналаштирилган машина портлатилиши оқибатида Ливия миллий бирдамлик ҳукуматининг 32 жангчиси ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Al-Arabiya.

Телеканал маълумотларига кўра, Сирт вилоятининг Сирт шаҳрида юз берган бу воқелар оқибатида яна 50 киши жароҳат олган.

Аввалроқ АҚШ махсус кучлари Ливияда ИШИДга ҳужум қилиш учун иккита базани эгаллагани маълум қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар