Минглаб муҳожир болалар Европада одам савдоси билан шуғулланувчи кишилар қўлига тушган

Жаҳон 19 Май 2016 4129

Еврокомиссиянинг одам савдоси муаммоларига бағишланган маърузасига кўра, жиноятчи гуруҳлар ўз бизнесини фаоллаштириш учун муҳожирлик инқирозидан фойдаланаётган бўлиши мумкин. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар ёзган

Жиноятчилик тизимлари натижасида минглаб муҳожир болалар сотиб юборилган бўлиши мумкин. Январь ойида 10 минг бола Европага келгандан сўнг йўқолган. Германия 4700 нафар боланинг йўқолганини маълум қилди, Швецияда эса ҳафтасига 10 нафар қаровсиз бола ғойиб бўлмоқда. 

Расмий маърузада билдирилишича, уюшган жиноятчи гуруҳлар асосий диққатини болаларга қаратган. Олти ойдан бошлаб 10 ёшгача бўлган болалар 4 минг евродан 8 минг еврогача бўлган қийматда сотилмоқда ва сотиб олинмоқда, баъзи ҳолатларда улар 40 минг еврогача пулланади. 

Расмий маълумотларга кўра, ЕИ ҳукумати 2013-2014 йилларда 15 846 нафар одам савдоси қурбонларини қайд этган, шу жумладан уларнинг 2375 нафари болалар, бироқ маъруза муаллифлари қурбонлар сони  аслида бундан кўплигига шубҳа қилишмайди. Уларнинг учдан икки қисми жинсий қулликка топширилган, тахминан бешдан бир қисми мажбурий меҳнат билан банд, аксарият ҳолларда улар қишлоқ хўжалигида фаолият кўрсатишади.

Бундан ташқари, қурбонлар уй қуллигига ҳам топширилиб, мажбуран садақа сўраш билан шуғулланишади. 

Бундан аввалроқ, 2015 йил Германияда 6 мингдан ортиқ вояга етмаган қочоқларнинг йўқолгани ҳақида хабар берилган эди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71662 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37279 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21592 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81365 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61958 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1185 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 835 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 769 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 348 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 661 Маданият
Кўпроқ янгиликлар