Миср Фуқаролик авиацияси EgyptAir самолёти ҳалокатга учраганини тасдиқлади

Жаҳон 19 Май 2016 19895

Миср Фуқаролик авиацияси EgyptAir авиакомпаниясининг MS804 рейсини амалга ошириш вақтида радарлардан йўқолган Airbus A320 русумли самолёти ҳалокатга учраганини тасдиқлади. Бу ҳақда SkyNews Arabia хабар тарқатди.

"Самолёт ҳалокатга учраган. Чунки, у ҳеч қаерга қўнмаган", дейилган хабарда.

Бундан олдинроқ, мисрлик мутасаддилардан бирига асосланиб, самолёт денгизга қулаб тушгани эҳтимоли ҳақида хабар берилганди.

Самолёт «Шарл-де-Голль» аэропортидан Париж вақти билан 23:09 да (Тошкент вақти билан 2:09) парвоз қилган ва Қоҳирага маҳаллий вақт бўйича 3:05 (Тошкент вақти билан 06:05) да етиб келиши керак эди. У Қоҳира вақти бўйича 3:45 да радарлардан ғойиб бўлган.

Охирги маълумотларга кўра, MS804 рейси бортида 56 нафар йўловчи (улардан уч нафари бола) ва ўн нафар экипаж аъзоси бўлган. Улар Миср, Франция, Буюк Британия, Ироқ ва Саудия Арабистони фуқаролари бўлган. Уларнинг тақдири ҳозирча номаълум.

Ҳаво кемасининг ғойиб бўлгани ҳақида сигнал олиниши билан EgyptAir вазиятни кузатиб бориш учун фавқулодда тезкор штабни ташкил этди. Унинг таркибига барча авиация хизматларининг вакиллари киритилди. Миср ва Греция ҳарбий учувчилари самолётни қидириш билан шуғулланмоқда.

Авиакомпания Twitter’даги саҳифасида йўқолиб қолган А-320 2003 йилда ишлаб чиқарилганлигини маълум қилди. Уни тажрибали экипаж бошқараётган эди, экипаж командири 6 275 соат, унинг ёрдамчиси 2 766 соат парвозни амалга оширган.

Кейинроқ бу самолётда 2013 йили техник носозлик қайд этилгани ҳақида хабар пайдо бўлди.

Миср ҳарбийлари маҳаллий вақт билан соат 4:26да (Тошкент вақти билан соат 7:26) йўқолган лайнер ҳалокат сигнали юборгани ҳақида маълум қилишди.

Самолёт радарлардан йўқолишидан олдин 11 км баландликда бўлган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17460 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22493 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11418 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12305 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40736 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53001 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47770 Lifestyle
Янги Android O тизимидан нималар кутиш мумкин?
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 669 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар