Миср авиация вазирлиги EgyptAir авиакомпанияси самолёти билан боғлиқ барча маълумотлар яқин кунлар ичида маълум қилиниши иложсизлигини билдирди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги Миср Фуқаролик авиацияси вазири Шариф Фатҳининг Қоҳирада ўтказилган матбуот анжуманидаги баёнотига асосланиб хабар берган.

"Ҳозир ҳодиса сабаблари ҳақида маълумот кутманг. Яқин кунларда текширувлар давом этади", деган у.

Самолёт «Шарл-де-Голль» аэропортидан Париж вақти билан 23:09 да (Тошкент вақти билан 2:09) парвоз қилган ва Қоҳирага маҳаллий вақт бўйича 3:05 (Тошкент вақти билан 06:05) да етиб келиши керак эди. У Қоҳира вақти бўйича 3:45 да радарлардан ғойиб бўлган.

Кўп ўтмай Миср Фуқаролик авиацияси EgyptAir самолёти ҳалокатга учраганини тасдиқлади.

Самолёт Миср қирғоқларидан 280 км шимолда ҳалокатга учрагани айтилди.