Мисрлик мутасаддилар EgyptAir самолёти денгизга қулаб тушганини айтишмоқда

Жаҳон 19 Май 2016 3301

ОАВда Ўрта Ер денгизида радарлардан йўқолиб қолган Мисрнинг EgyptAir авиакомпанияси самолёти денгизга қулаб тушгани айтилмоқда. Al Mayadeen телеканалининг авиакомпаниядаги манбасига асосланиб шундай маълумот тарқатган.

Ҳозирча бу хабар расмий тасдиғини топганича йўқ.

"Эль-Вафд" портали маълумотига кўра, Париждан Қоҳирага учишни амалга ошираётган самолёт Греция ҳаво ҳудудига кирганидан 20 дақиқа ўтиб алоқадан узилган. Мисрдагилар самолёт ночорлик сигнали узатмаганини айтишган.

Охирги маълумотларга кўра, самолёт бортида 56 нафар йўловчи ва экипажнинг 10 нафар аъзоси бўлган. Уларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Самолётнинг радарлардан йўқолгани ҳақидаги хабардан кейин Мисрда вазиятни ёритиб бориш бўйича тезкор штаб ташкил этилди. Миср ва Греция ҳарбий авиацияси самолётни қидириш ишларига жалб этилди.

Маълум қилинишича, авиакомания бу А-320 самолётидан 2003 йилда фойдаланишни бошлаган. Уни икки тажрибали учувчи бошқарган, кема капитани 6275 соатлик парвоз тажрибасига эга (шундан 2101 соати А-320 самолётларида), унинг ёрдамчиси эса 2766 соатлик учиш тажрибасига эга бўлган.

MS804 рейси Париждаги "Шарль де Голл" аэропортидан маҳаллий вақт билан 18 май куни соат 23:09да (Тошкент вақти билан 19 май куни соат 03:09) ҳавога кўтарилган. У Мисрга қўнишига тахминан 15 дақиқа қолганида радардан йўқолган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4782 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5654 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21123 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49948 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5799 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3693 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 6166 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3241 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 5096 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4759 Технология
Кўпроқ янгиликлар