Москвадаги масжидларда велосипедлар учун алоҳида жойлар қурилади

Жамият 19 Май 2016 3196

Жорий йилнинг ёзидан Москва шаҳридаги масжидлар ҳудудида велосипедлар учун тураргоҳлар барпо этилади. Москва мусулмонлари диний бошқармаси сайтида келтирилган хабарга кўра, илк тураргоҳлар Москва жомеъ масжиди ва Мемориал масжидда ўрнатилади.

"Ёзги мавсум келиши муносабати билан шундай қарор қабул қилинди. Бундан аввал кўп марта масжидларга велосипедлар ўрнатиш бўйича мурожаатлар берилганди. Ҳаёт шиддат билан ривожланадиган улкан мегаполисларда велосипед оммавий транспорт воситаси ҳисобланади. Қолаверса бу восита экологик жиҳатдан афзал. Москванинг ташқи қиёфаси йилдан-йилга ўзгариб, яхшиланиб бормоқда. Мусулмонлар ҳам замондан ортда қолаётгани йўқ", дея Москва муфтийси Илдар Аляутдиновнинг сўзларини келтиради сайт.

Велотураргоҳлар Рамазон ойи бошланишига (7 июндан 4 июлгача) қадар тайёр бўлиши режалаштирилган. Айнан шу даврда масжидларга намозхонларнинг келиши кўпаяди.

23 сентябрь куни  Европадаги энг йирик жомеъ масжид бўлмиш Москва жомеъ масжиди реконструкциядан сўнг қайта очилганди.

1904 йилда очилган Москва жомеъ масжиди реконструкция қилинди. Масжид жойлашган ҳудуд 964 квадрат метрдан 18 900 квадрат метрга кенгайтирилган. Бино олти қаватдан иборат, 7 та лифт билан жиҳозланган. Масжид бир пайтнинг ўзида 10 минггача кишини сиғдира олади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45403 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15318 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95340 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 185 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 267 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1652 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1631 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3032 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1972 Жамият
Кўпроқ янгиликлар