Неймар «Барселона» билан шартномасини 2022 йилгача узайтиради

Спорт 19 Май 2016 2355

«Барселона» ҳужумчиси Неймар каталонияликлар раҳбарияти билан шартномасини узайтириш борасида келишувга эришган. 

El Mundo Deportivo нашри маълумотига кўра, футболчи 30 ёшигача жамоада қолиши мумкин. Манбанинг хабар беришича, бразилиялик футболчининг янги келишуви 2022 йилга қадар мўлжалланган бўлади.

Бундан олдинроқ, унинг янги шартномаси муддати 2021 йилгача бўлиши ҳақида хабар берилганди.

«Барселона» раҳбарияти Неймар билан шартномани 22 май куни «Севилья»га қарши кечадиган Испания Кубоги финалидан сўнг имзолашни режалаштирган.

Аввалроқ Неймарнинг шартномаси узайтирилгач, унинг товон пули миқдори 190 миллион евродан 220 миллион еврога ошиши ҳақида маълум қилинганди.

Неймарнинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2018 йилгача мўлжалланган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20300 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23678 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12126 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13111 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42391 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53525 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48049 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 297 Жаҳон
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 752 Жамият
КХДР Гуам оролига уюштириладиган тахминий ҳужум  видеосини тақдим этди
17:55 729 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар