АҚШ президенти Барак Обама Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали суҳбатда Суриядаги вазиятни ва ИШИД жангариларини йўқ қилиш бўйича ҳаракатларни муҳокама қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.    

Оқ уй матбуот хизматининг маълум қилишича, Обама халқаро ҳамкорликнинг Сурияда ўт очишни тўхтатиш тартибини қўллаб-қувватлаш ва бу мамлакатда сиёсий ўтиш бўйича тараққиётга эришишдаги муҳимлигини таъкидлаб ўтди.      

Икки давлат етакчиси ИШИДни йўқ қилиш бўйича давом этаётган саъй-ҳаракатлар ва гуруҳнинг Туркия, Европа ва қаерда бўлмасин терактлар уюштиришга имкониятларини камайтириш муҳимлиги ҳақида фикр билдиришди.