Париждан Қоҳирага учаётган EgyptAir самолёти радарлардан йўқолиб қолди

Жаҳон 19 Май 2016 15642

Мисрнинг EgyptAir авиакомпаниясига тегишли А320 русумли йўловчи самолёти Париж шаҳридан Қоҳирага рейсни амалга ошириш чоғида радарлардан йўқолган. Бу ҳақда авиакомпания твиттерида маълум қилинган.

Маълум қилинишича, авиалайнер Франция пойтахтидан маҳаллий вақт билан 18 май куни соат 23:09да (Тошкент вақти билан 19 май куни соат 03:09да) ҳавога кўтарилганди.

Борт рақами MS804 бўлган бу самолётда 59 нафар йўловчи ва экипажнинг 10 нафар аъзоси бўлган.

Самолёт Мисрга қўнишига 15 дақиқача қолганида (80 миллик масофа) радардан йўқолган. Бу вақтда самолёт 27 минг фут баландликда бўлган (11 минг м).

Охирги марта самолёт Афинадагилар билан алоқага чиққани айтилмоқда.

Самолёт қулаб тушиши эҳтимол қилинган ҳудудга махсус гуруҳлар юборилган.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 48791 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102248 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 48473 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52773 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9781 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20476 Ўзбекистон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1000 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 843 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 787 Спорт
Трампни руҳшуносга юбориш таклиф этилди
07:32 1844 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар