Украина президенти Петро Порошенко мамлакатда ҳар йили нишонланадиган миллий либослар куни муносабати билан ишга каштадан тикилган кийимда келди. Бу ҳақда президентнинг матбуот котиби Святослав Цеголка ўз твиттер саҳифасида ёзиб қўйди. 

Кашта куни – Украина миллий либосларини тикиш ҳамда кийиш анъаналарини сақлашга чорловчи халқаро байрам. У ҳар йили май ойининг учинчи пайшанбасида ўтказилади.