Рубль курси 2,5 баробарга пасайди. Бу ҳақда 19 май куни Россия президенти маслаҳатчиси Сергей Глазьев сўзларига асосланиб ТАСС хабар қилди

“Рублнинг бундай кескин ўзгаришига тайинли асос йўқ. Мустаҳкамлик захираси катта, уни исталган даражада мўътадиллаштириш мумкин эди. Глазьев Россиянинг олтин валюта захираси рубль пул базасидан икки баробар ортиқлигини эслатди. Демакки, Россия Банки курсни осонгина барқарорлаштириш мумкин эди. Агар шу амалга оширилганда, “импорт аралашуви самараси юқорилаб кетган бўларди”, - дейди маслаҳатчи.

Президент маслаҳатчиси, шунингдек, Марказий Банкни Россиянинг Евроосиё иқтисодий уюшмаси мамлакатлари билан интеграция жараёни сустлашганида айблади. 

19 май куни Москва вақти билан соат 14:47да Москва биржасида бир доллар 66,48 рубль, бир евро – 74,53 рублга тенг.