Миср Араб Республикаси президенти Абдул-Фаттаҳ Халил ас-Сиси, мамлакатдаги биринчи атом электрстанциясини қуриш учун Россия томонидан  ажратиладиган 25 млрд доллар миқдоридаги кредит портфелини маъқуллади, деб ёзмоқда «Йаум ас-Сабиа» портали.

У 2016-2029 йиллар оралиғида яъни 13 йил мобайнида қисман ўтказиш йўли билан тақдим этилади. Миср томони эса, қарзни 22 йил мобайнида қоплаши мумкин. Унинг биринчи тўлови 2029 йил 15 октябрида амалга оширилади. 

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Россия ва Миср ҳукуматлари Мисрнинг биринчи АЭСни қуриш бўйича келишувни имзолаган эди. У ҳар бири 1200 МВт бўлган 4 та энергоблокдан иборат бўлади. «Росатом»нинг таклифига кўра, Россия Мисрда атом соҳасига асос солиш, хусусан, юқори технологияли лойиҳаларни амалга оширишда тўлиқ ёрдам беради.