Россиянинг Астрахон вилояти суд ижрочилари федерал хизмати (СИФХ) республика аҳолисининг қарзи ҳақида нон ўрамларида эслатмалар чиқара бошлашди, дея хабар беради "Российская газета". 

Назорат бошқармаси қарздорларни шу йўл билан хабардор қилиш ҳақида маҳаллий новвойхоналардан бирининг раҳбари билан келишиб олган. Нон ўрамларида "Ўз қарзларинг ҳақида билиб ол" деб ёзилган эслатма жойланган.

"Нон сотиб олаётган киши маълумотлар базаси жойлаштирилган сайт манзили кўрсатилган қоғозни  ҳам қўлга киритади ва суд ижрочилари хизмати сайтига кириб, унга нисбатан тартибот ишлари бор ёки йўқлигини билиб олади. Қарзни дарҳол тўлаш мумкин. Сайтнинг "Сервис" бўлимида электрон тизим орқали тўловни амалга ошириш вариантлари тақдим этилган", - дея маълум қилишди СИФХда.

СИФХ жами 2 мингдан ортиқ мана шундай "хабарли нон ўрамлари"га буюртма берди.