Швейцария Пхеньян ракета-ядро дастурига жавоб тариқасида Корея Халқ Демократик Республикасига нисбатан санкцияларни қатъийлаштиришга қарор қилди. Бу ҳақда Swissinfo.ch порталига асосланиб ТАСС хабар бермоқда. 

Вазирлар маҳкамаси қарорига биноан, 18 майдан бошлаб Шимолий Корея банкларига Швейцария ҳудудида бўлим очиш ман этилади, Швейцариянинг молия институтларига эса КХДРда филиал очиш тақиқланади. 

Шунингдек, Шимолий Корея ҳукумати ҳамда Корея Меҳнат партиясининг барча молиявий активлари, агар улардан Пхеньян ядро ёки ракета дастурлари ёки бошқа тақиқланган амалиётларини молиялаштириш йўлида фойдаланилса, музлатиб қўйишга қарор қилинди. Натижада, Шимолий Корея банклари Швейцариядаги бўлинмалари фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлади. КХДР дипломатик намоёндаларнинг ҳисоб рақамлари учунгина истисно ҳолатлари киритилди. 

Шу билан бирга, Шимолий Кореяга Швейцария маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича ҳам янги чекловлар татбиқ этилмоқда.