Трамп А320 ҳалокатини "Ўрта Ер денгизи" теракти сифатида баҳолади

Жаҳон 19 Май 2016 3708

АҚШ президентлигига республикачилар партиясидан номзод бўлган миллиардер Дональд Трамп EgyptAir авиакомпаниясининг А320 русумли самолёти Ўрта Ер денгизи ҳудудида қулаб тушишини навбатдаги теракт амалга оширилиши сифатида баҳолади. Бу ҳақда у ўзининг твиттердаги саҳифасида ёзган.

"Бу воқеага навбатдаги теракт сифатида қарайман. Самолёт Париждан парвоз қилганди. Қачон биз ўзимизни бу муаммога нисбатан кераклича тутамиз? Бунга ақл билан қараш керак ва огоҳликни унутмаслик лозим", дея қайд этган Трамп.

Бундан олдинроқ, Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников ҳам бу ҳодиса теракт туфайли содир бўлгани эҳтимоли ҳақида гапириб ўтганди.

Париждан Қоҳирага парвозни амалга оширган EgyptAir самолёти Ўрта Ер денгизи ҳудудида, Греция ҳаво ҳудудидан Миср ҳаво ҳудудига ўтганида денгизга қулаган. Унинг бортида жами 66 киши бўлган.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64429 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36452 Lifestyle
Ҳоуп Ҳикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 116 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 1059 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 420 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 758 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3427 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар