Нидерландия қироллик футбол иттифоқи «Твенте» профессионал клуби лицензиясини сақлаб қолиши, бироқ эредивизиянинг қуйи лигасига бадарға этилиши ҳақида маълум қилди

2015 йилнинг декабрь ойида «Твенте»ни уч мавсумга еврокубоклардан четлатиш ҳақида қарор қабул қилинган эди. Бунга хусусий Doyen Sports инвестфонди билан ҳамкорликда футболчиларнинг трансферлари юзасидан молиявий фирибгарликлар амалга оширилгани сабаб қилиб кўрсатилган эди.

Бундан ташқари, клуб 45 250 евро миқдорида жаримага тортилиши ҳақида хабар берилган эди. 

Клуб раҳбарлари бир неча ой давомида лицензиялаштириш бўйича комиссия вакиллари билан биргаликда иш олиб борди, бироқ «Твенте»нинг барча қоидабузарликларини бартараф этиш имкони бўлмади. 

2015/2016 йилги мавсум якунига кўра, «Твенте» 40 очко жамғариб, Нидерландия чемпионатида 13-ўринни эгаллади.