«Уйда ёлғиз» фильмидаги актёрнинг ўғли Калифорния штати сенатида фаолият олиб боради

Маданият 19 Май 2016 6341

Актёр Дэниел Стерннинг 34 ёшли ўғли Генри Стерн Калифорния штатининг сенатида ишлайди. Бу ҳақида The Hollywood Reporter хабар беради.

2003 йилда Генри отаси билан Рождество байрамида Ироққа боради. Таниқли актёр у ерга америкалик ҳарбийларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташриф буюрган эди. Кичик Стерннинг сўзларига кўра, бу саёҳат унинг «кўзларини очади».  

Генри Ҳолливуд юлдузлари орасида катта бўлган бўлса-да, у кино саноатида фаолият олиб боришни истамади. Стерн Йель университетида таҳсил олиб, юрист дипломига эга бўлади. 

Бироқ актёр Дэниелнинг  ўғли отасининг танишлари кўмагидан  фаол тарзда фойдаланиб келади. Унинг сайловолди кампаниясини «Ватан» (Homeland) сериали асосчиси Ҳовард Гордон (Howard Gordon) ва актёр Билли Кристал (Billy Crystal) қўллаб-қувватлади.

Дэниел Стерн «Уйда ёлғиз» ва «Уйда ёлғиз 2» фильмидаги ёпишқоқ ўғри образи билан танилган. 58 ёшли актёр ҳозир ҳам ўз фаолиятини давом эттирмоқда, бироқ у асосан сериалларда рол ижро этади.

Кўпроқ янгиликлар