Ўзбекистонлик экспертлар логистика тажрибасини ўрганиш учун Нидерландияга боради

Ўзбекистон 19 Май 2016 2458

Ўзбекистон мева ва сабзавотларни қайта ишлашга ихтисослаштирилган савдо-логистика марказларини ташкил этиш ва юритиш борасида ҳолланд компаниялари тажрибаларини ўрганишни режалаштирган. Бу ҳақда “Ўзбекозиқовқатхолдинг” вакилига таяниб Sputnik хабар қилди. 

Манба хабарига кўра, томонлар делегация ташрифини ташкиллаштириш тўғрисида келишиб олди. Делегация таркибига мева ва сабзавотларни ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш соҳасидаги ўзбек экспертлари ҳамда тадбиркорлар кирди. Ташриф 22-27 май кунларига белгиланган. 

“Нидерландияликлар бугунги кунда мева-сабзавотлар, гўшт-сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ҳамда экспорт қилиш борасида Европада етакчилардан ҳисобланади. Ўзбекистон бу йил комплекс савдо-логистика марказлари тармоғини ташкил этиш бўйича тараққиёт дастури амалиётини бошлади. Бу ерда аграр сектор маҳсулотлари аввалгидек, нафақат оддий омбор биноларида сақланади, энди замонавий совутиш тизимлари ҳам пайдо бўлади. Шунингдек, марказларда бренд озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишловчи ташкилотлар фаолияти йўлга қўйилади”, - билдирди корпорация вакили.

Бу Ўзбекистон учун янги йўналиш, шунинг учун соҳада, айниқса, менежмент ва маҳсулотларни сертификатлаш стандартлари соҳаларида илғор Европа тажрибасини ўрганиш лозим. 

Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида янги савдо-логистика комплексларини ташкил этиш учун 11та истиқболли манзиллар белгилаб қўйилган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24253 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53103 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64654 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 17 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 830 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 571 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1551 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1662 Жамият
Кўпроқ янгиликлар